Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунингдек, нафсия Исломий бўлиб, ақлия Исломий бўлмаса, шахсия Исломий бўлолмайди. Аллоҳга билмай ибодат қилиш кишини тўғри йўлдан оздириши ҳам мумкин. Дейлик, у ҳаром қилинган кунда рўза тутиши, макруҳ вақтларда намоз ўқиши, жиноятдан қайтариш ўрнига олқишлаши, судхўрлик билан топган пулини Худо йўлида садақа қилиши ва бу билан гуноҳга ботиши, яъни яхши иш қилдим, деб ўйлаб, ёмон ишни қилиши, хуллас, ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини Аллоҳ ва Пайғамбари буюргандан бошқача тарзда қондириши мумкин.


Алалхусус, кишининг ақлияти исломий бўлиб, шаръий ҳукмлардан етарли даражада хабардор бўлса ва айни пайтда нафсияти ҳам исломий бўлиб, билимларини Яратувчиси билан, ўзи билан, бошқалар билан бўлган муносабатларига Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган тарзда татбиқ этса, унинг шахсияти исломий бўлиб, тиқилинч оломон ўртасидан ўзининг эзгулик йўлини топа олади ва Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайди.


Исломий шахсияга эга бўлиш - камчиликдан холи бўлиш, деган маънони англатмайди. Чунки инсон фаришта эмас. У гуноҳ қилади, орқасидан истиғфор айтиб, тавба қилади. Савоб қилади-да, орқасидан Аллоҳга фазлу марҳамати, ҳидояти учун ҳамд айтади. Аммо бу жузъий камчиликлар шахсияга таъсир этмайди.


Мусулмон киши исломий маърифатини ошириш билан ўз ақлиятини ривожлантиргани сари ва итоат этишларни кўпайтириш билан ўз нафсиятини кучайтиргани сари бир чўққидан иккинчи чўққи томон юксалиб бораверади. Ана шунда у, ҳам дунёни ва ҳам охиратни қўлга киритади. Бир вақтнинг ўзида у ҳам меҳроб ошноси ва ҳам жиҳод паҳлавонига айланади. Унинг энг буюк сифати Аллоҳ Таолонинг, Яратувчисининг, Бор қилувчисининг бандаси эканидир.
Биз бу китобда умуман, мусулмонлар, хусусан даъватчилар учун исломий нафсиянинг бир қанча омилларини тақдим этамиз. Токи, ХАЛИФАЛИКни тиклаш учун фаолият кўрсатаётган даъватчининг тили Аллоҳни эслаш билан нам бўлиб, қалби Аллоҳдан тақво қилиш билан обод бўлиб, бошқа аъзолари эзгу ишларни қилишга ошуфта бўлиб турсин, ўзи эса Қуръон ўқиб, унга амал қилсин,

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278